PANOH.UZ
...
30 Avg 2023 04:59   0   6   0   0
ҲАЁТ!!
Кўрдим қанча, номард, мардингни,
Кўрдим қанча дилларда фарёд,
Билдирмасдан нишини урган,
Чаёнларинг кўп экан Ҳаёт.
Дўстман дея қўйнимга кирган,
Йиқилсам гар, юзини бурган,
Синишимни кутишиб юрган,
Илонларинг кўп экан Ҳаёт.
Поёни йўқ, ёзу-қишини,
Паналарда қайраб тишини,
Қилиб юрган номард ишини,
Шоқолларинг кўп экан Ҳаёт.
Хар гўшадан мехир излаган,
Бўз тўрғайман тонгда бўзлаган,
Мендан фақат фойда кўзлаган,
Тулкиларинг кўп экан Ҳаёт.
Қанча дилга олсамда яқин,
Бошда бало, маломат, чақин,
Билиб бўлдим, қиёмат яқин,
Синовларинг кўп экан Ҳаёт.
Ўзларини билишиб доно,
Сўзларига зеб бериб, маъно,
Хар қадамдан излашган хато,
Номардларинг кўп экан Ҳаёт.
Тўлдиришиб икки ёнимни,
Оғритмасдан хаста жонимни,
Сўриб юрган мени қонимни,
Зуликларинг кўп экан Ҳаёт.
Мен ҳақимда айтилган ўша,
Миш-мишлару ғийбатдан тўйдим.
Ёмонликка жавоб қайтармай,
Қиёматга қолдириб қўйдим.
Кўрдим қанча, номард, мардингни,
Кўрдим қанча дилларда фарёд.
Қўшиқ қилиб қўйдим дардингни,
Беш кунлик бир сафосан Ҳаёт.
« Oldingi 24 dan 200 Keyingi »
0 0
Bloger: Alxamdullilah
Sharhlar yo`q
Bosh sahifa