PANOH.UZ
...
13 Avg 2023 15:15   0   3   0   0
Яхши одам
Бир замонлар қирол, ўз саройига келадиган йўл устига катта харсанг тош қўйдирди. Тижоратчилар, карвончилар, сарой хизматчилари бу йўлдан ўтар эдилар.
Уларнинг ҳаммаси бу катта қоянинг атрофидан айланиб ўтиб саройга кирар эдилар.
Бир куни бир қишлоқлик одам шу йўлдан юриб келди. Кўрсаки, айни одамлар юрадиган йўл устида каттагина ҳарсанг тош ётибди. Дарҳол, устидаги чакмонини ерга отиб, одамларга ноқулайлик туғдираётган бу катта тошни олиб ташлашга киришди.
Бир қанча муддат астойдил ҳаракат қилиб, терлаганча тошни йўлнинг четига суриб қўйишга муваффақ бўлди.
Чакмонини қайта кияркан, тошнинг ўрнида бир халтача ётганини кўради. Халтачани қўлига олди. Халта олтин билан тўла эди. Ичида эса, подшоҳнинг бир хати ҳам бор эди:
«Бу олтинлар, харсанг тошни йўлдан олиб ташлаган яхши одамга тегишлидир».
Қирол одамларга шу йўл билан муҳим бир дарс беришни ирода қилган эди.
«Ҳар бир тўсиқ - инсонларга қулайлик яратиш орқали савоб олишимиз учун бир имкондир!»
« Oldingi 60 dan 200 Keyingi »
0 0
Bloger: Ведьма
Sharhlar yo`q
Bosh sahifa